1602

Яман суди мамлакат президентини ўлим жазосига ҳукм қилди

Дунё 27 март 9:15 357

Яманнинг «Ансор Аллоҳ» (хусийлар) ҳаракати исёнчилари назорати остидаги пойтахти Санодаги суд мамлакат президенти Абду Раббу Мансур Ҳодийни ўлим жазосига маҳкум этди, деб ёзади «РИА Новости» Reuters’га таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, Ҳодий «давлатга хиёнат» ва «тажовузкор мамлакат Саудия Арабистони ва унинг иттифоқдошларига ҳамкорлик» қилгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Ундан ташқари, Сано суди унинг ҳукуматидаги яна олти нафар юқори мансабли амалдорларни, шу жумладан, Яманнинг АҚШдаги элчиси Аҳмад Авад Бин Муборак ва мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Риёд Ёсинни олий жазога маҳкум этди.

Изоҳ билдириш