16002

Юнусобод туманида жойлашган “Аквапарк”да ўғирлик қилган ўғрилар қўлга олинди

Жамият 23 август 11:52 887

2017 йилнинг 20 август куни тахминан соат 17:30 ларда, Рихсибоев Одилбек Жавлонбек ўғли ва Акбарова Арофат Акбар қизи, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод туманида жойлашган “Аквапарк” бассейнида бўла туриб, шу ерда қаровсиз қолдирилган, фуқаро Шоакбаров Умарбек Рустамович ва Мухтарова Наргиза Салиховналарга тегишли бўлган жами 3.688.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинганлар, деб хабар бермоқда ИИББ.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
Изоҳ билдириш