15896

Шайхонтоҳур туманида икки фуқоронинг жанжали нохуш ходиса билан якун топди

Жамият 22 август 12:28 661
2017 йилнинг 19 август куни тахминан соат 22:00 да, Ашрабов Акром Абдугаппарович, Шайхонтоҳур тумани, Гулобод даҳасидаги салқин ичимликлар савдоси амалга ошириладиган жойда бўла туриб, фуқаро Муратов Рихсивой Ишматович билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, унга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказган.
Натижада у “кўкрак қафаси сохасида кўплаб санчилган-кесилган жарохатлар, ички қон кетиши” ташхиси билан биринчи шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Бироқ, Р.И.Муратов олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Ушбу холат юзасидан Тошкент шахар ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
Изоҳ билдириш