15878

Миробод туманида катта миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сақлаган икки киши қўлга олинди

Жамият 22 август 11:26 320

2017 йилнинг 17 август куни, тахминан соат 17:00 ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Миробод туманида жойлашган А.Фитрат кўчасида, фуқаролар Прокудин Владимир Владимирович ва Ларичев Александр Викторовичлар тўхтатиб текширилганда, уларнинг ёнидан оғирлиги 804,65 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

 

Изоҳ билдириш