15842

Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасанбой ва Ҳусанбой: Андижонда 4 эгизак дунёга келди

Жамият 22 август 10:13 354

Андижоннинг Шаҳрихон туманида тўртталик ўғил эгизаклар дунёга келди. Уларга Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасанбой ва Ҳусанбой дея исм қўйишди. Янги меҳмонлар дунёга келган оиладан туман ҳокими хабар олди, деб хабар қилди журналист Рустамбек Араббоев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Араббоевнинг ёзишича, чақалоқларни уйғотиб қўймаслик учун суратга олиш ишларини ҳам масофадан туриб амалга оширган. Айни пайтда она ва тўрт паҳлавоннинг соғлиги яхши. Уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда

«Дуо қилинглар, умри билан берган бўлсин. Бугун чақалоқлар 6 кунлик бўлишди», — деб ёзган янгилик муаллифи ўз саҳифасида.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари янги туғилган меҳмонларга узоқ умр кўришларини ҳамда ризқли-насибали бўлишларини тилашмоқда.

Изоҳ билдириш