15782

Тошкентда жамоат транспорти ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди

Жамият 21 август 16:48 702

Тошкент кичик ҳалқа йўлининг ёпилиши муносабати билан мазкур йўналишда ҳаракатланувчи жамоат транспорти ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди.

2017 йил 19 августдан эътиборан «КҲАЙ» ва «Фарғона йўли» кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши натижасида, мазкур ҳудуднинг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан куйидаги автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади:

1) 12 , 26 , 37 , 68 , 81 , 93 , 127 сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Сарикўл, Меҳржон, Қўшкўприк кўчалари орқали кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйлаб давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилади;

2) 62 , 70 сонли автобус йўналишлари ҳаракати:

3) 14 сонли автобус йўналишининг ҳаракати бир томонлама Махтумқули, С.Азимов, А.Темур, КҲАЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйлаб давом эттирган ҳолда ташкил этилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти 12 , 26 , 37 , 68 , 81 , 93 , 127 , 62 , 70 , 14 сонли йўналишлар ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилишини муносабати билан, юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.

Изоҳ билдириш