15619

Президент Бекободдаги болалар боғчасига ташриф буюрди

Жамият 18 август 16:14 499

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳридаги «Шудринг» номли 5-сонли мактабгача таълим муассасасига хам ташриф буюриб, бу ердаги лойиҳалар билан хам яқиндан танишди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Тошкент вилоятида 406 та мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб боради. давлатимиз раҳбарига мактабгача таълимда бола шахсини ривожлантиришга қўйиладиган давлат талабларининг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Шавкат Мирзиёев айни йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб, соҳани янада ривожлантиришга фақатгина давлат муассасалари эмас, балки, нодавлат ташкилотларини хам кенг жалб этиш лозимлигини қайд этди.

Шундагина 2018 йилга бориб, мактабгача таълим муассасалари барча болажонларни тўлиқ қамраб олади.
Бу ерда Президент шунингдек, 120 ўринга мўлжалланган намунали мактабгача таълим муассасаси лойиҳаси билан хам танишди.

Шавкат Мирзиёевнинг Бекободга ташрифи давом этмоқда. Айни дамда эса, давлатимиз раҳбари вилоят мутасаддилари, фаоллар ва ёшлар иштирокидаги йиғилишда иштирок этяпти.

Изоҳ билдириш