15611

Наманган вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият 18 август 15:13 925

Алишер Файзуллаев Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Алишер Файзуллаев 1973 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт универститетини тамомлаган. 1997 йилдан бошлаб Марказий банк тизимида ишлаб келган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Марказий банк ички аудит департаменти директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ билдириш