15608

“Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида 90 нафар қидирувдаги шахс ушланди

Жамият 18 август 14:56 556

ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидаМустақиллик байрамини нишонлаш арафасида профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни 2017 йил 30 июль кунидан “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Тадбир давомида ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳудудида 475.532 объектлар, яъни кўп қаватли уйлардаги хонадон, ертўла ва чордоклар, ховлили уйлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқа турдаги объектлар текшириб чиқилмоқда.

Тадбир жараёнида асосий эътибор ҳуқуқбузарликларни барвақт олди олинишига, содир этилаётган жиноятларни иссиқ изидан фош этилишига қаратилган бўлиб, мазкур тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилинишини билан боғлиқ бўлган 44 та жиноят аниқланиб, жами 6.963,81 грамм гиёҳванд моддалари расмийлаштириб олинди, шунингдек 16 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари ҳамда 2 та ўқ-отар қўролларни ноқонуний сақлаш жиноятлари аниқланди.
Тадбир давомида жиноят содир этилиб, тергов ва суд органлари томонидан қидирувда бўлган 90 нафар шахс тезқор-қидирув тадбирлар давомида ушланди.Мавзе ва махаллаларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида жамоат вакиллари билан биргаликда маҳаллаларда ва корхона ташкилотларда ҳамда таълим муассасаларида хавфсизлик юзасидан 1023 та учрашувлар ташкил этилди. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида кўп қаватли уйларга қўшимча 354 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, 209 та хонадон Тошкент шаҳар ИИББ хузуридаги Қўриқлаш бошқармаси томонидан қўриқловга олинди.
Изоҳ билдириш