15602

Лола Каримова-Тиллаева янги лойихани тақдим қилди

Жамият 18 август 13:53 804

Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасида «Дроплет» («Томчи») номли эко-арт лойиҳа ҳақида ҳикоя қилди. Лойиҳа бугун инсоният олдида турган долзарб масалаларни намойиш этиш учун майдон вазифасини ўташи билдирилган.

«Гармонист» брендининг фалсафаси сув, ер, ёғоч, маъдан ва олов каби набиат унсурларини ўрганиш, асраш ва ҳимоя қилишга асосланган. «Гармонист» табиатни асраш мақсадида инсоният соғлом ҳаёт кечиришининг асосини ташкил этувчи мазкур 5 унсурни сақлашга ва асрашга бағишланган 10 йиллик лойиҳани бошлайди.

Рассом Маркус Лютенс билан ҳамкорликда яратилган мазкур арт-объект томчи кўринишидаги металл конструкциясидан иборат. Инсталляциянинг интерактивлиги шундаки, унда сувнинг товуши, ифори ва тафтини ҳис этиш мумкин. Шунингдек, унда глобал исишнинг таъсири ҳақида маълумот берилади.

Жамоатчиликни глобал исиш ва иқлим ўзгариши масалаларидан хабардор қилиш мақсадида санъат кучидан фойдаланишга аҳд қилдик. Бинобарин, санъат инсонларга илҳом баҳш этиб, уларни муайян мақсад атрофида бирлаштира олади.
«Дроплет» лойиҳасини тақдим этар эканмиз, сув ресурсларининг етишмовчилиги ва уларни асраш борасидаги дунё ҳамжамиятининг ҳавотирига шериклигимизни билдирамиз.

Лойиҳамиз ҳақида сизни мунтазам равишда хабардор қилиб борамиз», — деб ёзган Лола Каримова.

Изоҳ билдириш