15509

Ўктам Барноев: «Бухорода йил охиригача гўшт нархи 25 000 сўмдан ошмайди»

Жамият 17 август 16:29 1 548

Ўктам Барноев Халқаро Пресс-клубнинг Бухородаги сайёр сессиясида Бухоро вилоятининг барча туманларида гўштни 25 000 сўмдан сотилиши қатъий белгиланганлигихақида таъкидлаб ўтди.

Ҳар куни туманлардаги «Элга хизмат» шахобчаларида ҳокимлик ва фермерлар ташаббуси билан гўштни 25 000 сўмдан сотилиши ташкил қилинмоқда. Бу борада туманлар ҳокимлари томонидан назорат олиб борилмоқда. Биз йил охиригача гўштни ушбу нархда сотилишини таъминлаш мақсадида махсус жадвал асосида фермер хўжаликлари билан келишиб олганмиз. Мен ваъда бераман, йил охиригача вилоятда гўшт 25 000 сўмдан ошмаган нархда сотилади, сунъий равишда нархни ошираётган хусусий тадбиркорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, деб таъкидлади Бухоро вилояти хокими- Ўктам Барноев.

Изоҳ билдириш