15454

Қалбаки фирма тузиб, кредит олганлар аниқланди

Жамият 17 август 12:31 519

1962 йили Тўрткўл туманида туғилган С.Т,  1975 йили Беруний туманида туғилган С.Қ,  нукуслик Т.А, Кегейли туманида туғилган Қ.Д ва Хўжайли тумани «Найманкўл» ОФЙда яшовчи М.А гуруҳ бўлиб ишлаган ноқонуний ҳаракати аниқланди,  дея ёзмоқда Круз.уз нашри.

Буларнинг ичида Д.Қ.дан бошқаларининг ҳаммаси олдин икки-уч мартадан жиноий жавобгарликка тортилиб, суд органлари томонидан жазо чоралари қўлланилган,

Бу сафар Т.С Қорақалпоғистон Республикаси «Машина-трактор парклар бирлашмаси» очиқ акционерлик жамияти бошлиғи лавозимида ишлаб, ишониб топширилган лавозимдан ўз манфаатуни кўзлаб ўринбосари Қ.С. Тошкент шаҳрида жойлашган хориж компанияси туридаги «Агромашхолдинг-Ташкент» МЧЖ бошлиғи бошқа шахс, «Тахиаташ Агротехмаш» акционерлик жамияти бошлиғи М.Т билан олдиндан жиноий тил бириктириб,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги йиғилиш баёнломасида кўрсатилган топширмаларни бажариш ниқоби остида ҳаракат қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси «Машина-трактор парклар бирлашмаси» ООЖ ва «Тахиаташ Агротехмаш» ОЖ мутахассислари иштирокида бирлашма таркибида янги жамият ташкиллаштириш мақсадида ёлғон, қалбаки йиғилиш баёнломасини туздирди. Шу баёнлома асос Т.С бирлашма ва «Тахиаташ Агротехмаш» ОЖ иштирокида 20. 05. 2013 йили «ҚАРАҚАЛПАҚ АГРОТЕХСЕРВИС» МЧЖни тузиб,  Д.Қни расмий бошлиқ этиб тайинлаган ва унга «Микрокредитбанк» АКТБнинг республика филиали бошлиғи номига янгидан тузилган жамиятга 10 та «Енисей-КЗС-954» маркали комбайн техникаларини сотиб олиш учун 12 фоиз устмаси ва 7 йилда қайтариб бериш шарти билан кредит сўраб ариза бердиради.

Бу ноқонуний ҳаракатларга янгидан ташкиллаштирилган жамиятга ҳисобчи лавозимига буйруқ чиқмасдан ишни бошлаб юборган М.А кредит олиш учун банк томонидан талаб этилган ҳужжатларни икки куннинг ичидаёқ битиради.

Шу тариқа,  ёлғон маълумотлар,  қалбаки ҳужжатлар ҳисобига «Микрокредитбанк» АКТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали манфаатларига жуда кўп миқдорда 2 миллиард 988 миллион 500 минг сўмлик зарар келтиради.

Кредитни келиштирган бу йигитларнинг ноқоқнуний ҳаракатлари суд органи томонидан ҳар томонлама қонуний кўриб чиқилиб, тегишли жазоларга ҳукм этилди.

Изоҳ билдириш