15285

Маҳбусларга яқинлари билан видеоучрашув ўтказишга рухсат берилади

Жамият 16 август 9:56 313

Ўзбекистон маҳбуслари учун масофадаги учрашувлар ташкил этилади. ИИВ ва АКТ вазирлиги ҳамкорликда Жазони ижро этиш бош бошқармасининг алоқа каналлари бўйлаб масофадаги видеоучрашувлар тизимини ташкил этади. Бу ҳақида давлатимиз раҳбарининг озодликдан маҳрум этиш ва жазо ижросини таъминлаш соҳасида ички ишлар органларининг фаолиятини изчил ривожлантириш тўғрисидаги фармонида қайд этилган.

Бундан ташқари қамоқхоналардаги таълим муассасаларига замонавий инновациявий педагогик технологиялар жорий этилади, мутахассисликка эга бўлмаган маҳбусларни, биринчи ўринда вояга етмаганларнинг таълим даражаси оширилади.

Ҳар бир қамоқхонада ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ташкил этилади. Шу йилнинг ноябридан қамоқхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга давлат харидлари вақтида устувор эътибор қаратилади.

2023 йилнинг 1 январигача қамоқхоналар барча турдаги солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан озод этилган.

Ҳужжатга кўра 2017 йилнинг 1 декабригача қамоқхоналарда жазо ўташ ва Ўзбекистонда авф этиш қонун-қоидаларига оид маълумотлар кўрсатилган ахборот стендлари пайдо бўлади.

Изоҳ билдириш