15220

13 август куни Тошкент шаҳрида 6 та ЙТХ содир бўлди, 8 киши тан жароҳатланди

Жамият 15 август 12:35 379

2017 йилнинг 13 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 8 нафар шахслар тан жароҳати олган, вафот этганлар йуқ. Бу ҳақида ИИББ хабар  бермоқда.

2017 йилнинг 13 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3027 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 656 тасини қўпол турдаги, 30 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 13 август куни жами 714 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 409 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 305 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Изоҳ билдириш