15162

Имтиҳон натижалари қачон эълон қилиниши маълум

Жамият 14 август 16:51 1 281

2017 йил 1 август куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари натижалари 15 август куни эълон қилинади, деб хабар қилди Uzbekiston24

2017 йилнинг 15 август куни соат 8 -00 дан бошлаб барча олий таълим муассаларининг пештахталарида имтихон натижалари жойланган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига хужжат топширган 7680 нафар абитуриент тест синовларига иштирок этди. Ушбу муҳим тадбирда 838 нафар давлат тест маркази вакиллари ва аудитория назоратчилари жалб этилди. Тест синовлари барча олий ҳарбий таълим муассасаларида амалдаги тартибда белгиланган вақтда бошланди ва якунланди.

Изоҳ билдириш