15087

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ўтказиладиган «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси Наманганда старт олди

Жамият 14 август 9:59 389

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ўтказиладиган «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси Наманганда старт олди.


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг егирма олти йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ўтказиладиган «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси жорий йилнинг 13-15 август кунлари Наманган вилоятининг барча туман ва шаҳарларида тарғибот акцияси ташкил этилади.

Мазкур акцияни ташкил қилишдан мақсад- Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, уларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакиллантириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олиш маъсулияти уларнинг ўз зиммасида эканлигини атрофлича тушунтириш орқали ёшлар ўртасида боқимандалик кайфиятини ёқотиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакиллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, диний экстремистик оқимга хайрихоҳ оила фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга кўмаклашишдан иборат. Мазкур акцияда ёш олим ва мутахассислар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, тадбиркорлар, спортчилар, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва «Камалак» болалар ташкилоти сардорларидан иборат тарғибот гуруҳлари иштирок этади.

«Ёшлар поезди» ҳар бир ҳудуднинг барча туман (шаҳар)ларида алоҳида дастур асосида ташкил этилиб, унинг доирасида жуда кўплаб лойҳалар амалга оширилади. Акциянинг якунида маданият ва саънат намаёндалари иштирокидаги концерт дастури билан якунланади.

Хумоюнмирзо Абдуллаев

Изоҳ билдириш