15082

Мираъзам Мирқосимов Олмалиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Жамият 14 август 9:36 607

Шайҳонтоҳур ва Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Мираъзам Мирқосимов Тошкент вилояти Олмалиқ шахар ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақида Тошкент вилояти маъмурияти  хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг  11 август куни, Олмалиққа бўлган ташрифи давомида шаҳар «тўртлиги» — Ҳоким, Прокурор, ИИБ ва Солиқ қўмитаси бошлиқлари ўз лавозимларидан озод этилган.

Мирқосимов Мираъзам Мирозодович 1975 йилда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.

Миллати ўзбек. Маълумоти олий.
1997 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини (кундузги).

2008 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган.
1997-1999 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги иқтисод ва статистика бўлими мутахассиси.

1999-2000 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги корхоналарни рўйхатга олиш бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани бўлими бош мутахассиси,

2000-2001 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги умумий бўлим мудири, 2001-2003 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги корхоналарни рўйхатга олиш бошқармаси Мирзо Улуғбек туман бўлими бошлиғи,

2003 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги иқтисод ва статистика бўлими бошлиғининг ўринбосари,

2003-2005 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси бошлиғи,

2005-2011 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, 2011-2013 йилларда Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг коммунал ҳўжаликни ривожлантириш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Мирагъзам Мирқосимов жорий йилнинг март ойида Юнусабод тумани ҳокими лавозимидан озод қилинган эди.

Изоҳ билдириш