15033

Халқ банки бошқаруви раисига 3 нафар ўринбосарлар тайинланди

Жамият 11 август 17:46 2 401

Халқ банки Бошқаруви Раисига 3 нафар ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилди.

Раҳмонов Тоҳиржон Зиятович Вазирлар Маҳкамасининг 597-сонли қарорига мувофиқ акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Халқ банкининг Ички аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тоҳиржон Раҳмонов 1981-йил Бухоро вилояти Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий. 2002-йил Тошкент молия институтини, 2006-йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган.

Аббосов Низомиддин Равшанович Вазирлар Маҳкамасининг 599-сонли қарорига биноан акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Халқ банки Иқтисодий таҳлил департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Низомиддин Аббосов 1977-йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Маълумоти олий. 2000-йил Тошкент молия институтини, 2010-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тугатган.

Полвонов Ғуломжон Намонжонович Вазирлар Маҳкамасининг 598-сонли қарори билан акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача у Халқ банкининг Пул муомаласи ва касса операциялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ғуломжон Полвонов 1979-йил Наманган вилояти, Норин тумани туғилган.Маълумоти олий. 2003 йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2011- йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Изоҳ билдириш