14998

Самарқандда катта миқдордаги хорижий валютага сотиб олинган дарахтлар қуриб қолди

Жамият 11 август 10:39 505

Шу йилнинг апрел ойида Самарқандда трамвай йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди ва Шавкат Мирзиёевниг шахсан ўзи унда иштирок этган эди.

Мана, орадан 3 ой ўтар-ўтмас, яшил кўкламзорлару, чет элдан валюта ҳисобига олиб келинган манзарали дарахтлар қуриб қолди.

Facebookдаги Samarkand&Самаркандцы фойдалананувчиси бу борада шундай ёзган:

“Ушбу йилнинг баҳорида трамвай ҳалқаси қурилган Саттепо массивида атроф-муҳит чиройли қилиб қўйилган эди. Майсазорлар, каштан дарахтлари экилган эди. Ҳар куни кечқурув сув ташийдиган машина келиб уларни суғориб кетар эди. Ўтлар ҳам ўсиб ҳамма ёқ кўм-кўк бўлиб қолган эди. Лекин аҳолининг қувончи узоққа чўзилмади. Охирги икки ой давомида ҳеч ким у ерни суғормади, майсазор ва дарахтлар қуриб қолди. Ахир ушбу ҳудудни ободонлаштириш учун қанча давлат маблағи сарфланган эди-ку!? Мен ватанпарвар сифатида бунга бефарқ қараб тура олмайман. Шаҳар ҳокимияти ушбу вазиятга эътибор беришини истайман!”, — деб ёзади Саттепо массивида яшовчи Рашид Темиров.

Ушбу пост муаллифини ижтимоий тармоқда барча қўллаб-қувватлаган ва муаммога бефарқ бўлмай уни жамоатчилик муҳокамасига чиқаргани учун унга раҳмат айтишган.

Изоҳ билдириш