14894

Тошкентда Хитой иштирокида 10та метро бекати қурилади

Жамият 10 август 11:36 433

“Ўзбекистон темир йўллари” раҳбари Ўринбосари Ойбек Худойқулов, 9 август куни Халқаро пресс-клубда йиғилганларга маълумот беришича,  2030 йилга қадар Тошкентда яна 10та метро бекати ва 22 км ер ости темир йўли қурилади. Умумий ҳисобда метрополитен йўллари узунлиги 160 км узайтирилади. Уларда 102 км ер усти йўллари бўлади. Худойқулов маълум қилишича, ушбу йўналишлар режаси устида хитойлик мутахассислар ҳам кўмак бермоқда.  “Ўзбекистон” йўлида 2 бекат — “Беруний” бекатидан Қорақамиш томонга,  “Чилонзон” йўлида  3 бекат — “Буюк Ипак йўл” бекатидан  ТТЗ массиви томонга, Юнусобод йўналишида эса 5та бекат – “Мингўрик” бекатидан Жанубий вокзал томонга, қурилади.

Маълумот учун: Бугунги кунда Тошкент метрополитени 29 бекатдан иборат, йўлларнинг умумий узунлиги 36,2 км.ни ташкил этади.

Изоҳ билдириш