14788

ЎзЛиДеПнинг собиқ раиси Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманига ҳоким бўлди

Жамият 9 август 11:58 441

Кеча Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси Содиқжон Турдиев ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Партия раҳбарлигидан кетган С.Турдиев Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмоновнинг қарорига кўра, Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Жалақудуқ тумани ҳокими сифатида шу кунгача Қамчиев Шуҳратбек Хусанович фаолият кўрсатиб келаётган эди. Содиқжон Турдиев аввал Фермерлар кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Изоҳ билдириш