14778

12 дона гугурт қутиларда «марихуана» сақлаган шахс қўлга олинди

Жамият 9 август 11:36 314

2017 йилнинг 5 август куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Учтепа тумани ҳудудида ўтказилган “Қора Дори-2017” тадбири давомида, фуқаро Туркманов Тўлқин Ахмедович, 12 дона гугурт қутиларига солинган жами оғирлиги 64,67 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида саклаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш