14741

Ичида 4 киши бўлган “Дамас” ёниб кетди

Жамият 9 август 9:37 564

6 август куни соат 20:30 ларда Фарғона вилоятининг Қува тумани Мингчинор қишлоғида “Дамас” машинасида тўрт киши тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақида 1news.uz хабар тарқатган.

Хабарларга кўра, ушбу ходиса “Дамас” ва “Каптива” автомобилларини тўқнашиб кетиши оқибатида келиб чиққан.

«Тўқнашувдан сўнг “Дўамас”да ёнғин юзага келган, унинг ичида автомашина ҳайдовчиси ва уч йўловчи булган. Натижада салоннинг ичида бўлган барча кишилар тириклайин ёниб кетди», – дея таъкидлаб ўтган ЙТҲга гувоҳ бўлганлар.

Хабарда айтилишича, бу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш