14713

Ўзбекистонга Польшадан катта миқдорда музлатилган гўшт олиб келинди

Жамият 8 август 21:55 717

Республика аҳолисини ҳамёнбоп, арзон ва сифатли гўшт билан таъминлаш мақсадида Польшадан катта миқдорда музлатилган гўшт олиб келинди, деб хабар бермоқда Uznews.uz.

Хабарда айтилишича, хориждан олиб келинган музлатилган гўшт Тошкент шаҳрининг барча бозорларидаги (уларнинг умумий сони 12 та) «Элга хизмат» дўконларига ҳамда «Корзинка» супермаркетининг (Авиатор, ТТЗ, Чилонзор, Юнусобод ва бошқа филиалларида) филиалларига аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сифатли ҳолда, қадоқлаб (1,5-2,5 кг.) сотиш учун тарқатилган.

Хабарга кўра, Польшадан келтирилган гўшт ҳукумат томонидан белгиланган имтиёзли арзонлаштирилган нархда 21 000 сўмдан сотилмоқда.

«Тошкент шаҳри бозорларидаги маҳаллий ориқ мол гўштининг нархи 32-35 минг сўмни, лаҳм эса 40-45 минг сўмни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш