14462

Тошкентда «Матиз» минган йигит уч кишини уриб кетди

Жамият 4 август 10:10 343

Тошкентда юз берган йўт транспорт ҳаракати оқибатида ҳомиладор аёл жароҳат олди: ҳайдовчининг беғамлиги туфайли аёлда ҳомила тушиши рўй берди.

Маълум бўлишича, 1 август куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Матиз» русумли автомобилни бошқариб бораётган 26 яшар йигит уч кишини уриб кетган.

Ҳодиса Қоратош кўчасида, 31 рақамли уй рўпарасида юз берган. Автомобил одамларни уриши оқибатида ҳомиладор аёл ўнг қўли ва ўнг оёғидан лат еган. Афсуски, аёл ҳомиласидан ҳам айрилган. Ҳомиланинг неча ойлик бўлгани номаълум. Аёл 7 туғруқхонага олиб кетилган.

Қолган икки йўловчилар — 52 ёшли аёлнинг кўкрак қафаси жароҳатланган, 24 яшар йигит эса енгил жароҳатлар билан қутулган.

Иккаласи ҳам Шошилинч тиббий ёрдам Республика марказига олиб кетилган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот-хизмати хабар бермоқда, деб ёзмоқда Sputnik

Изоҳ билдириш