14413

Ўзбекистонлик раққослар жамоаси автоҳалокатга учради

Жамият 3 август 15:37 451

Бишкек — Балиқчи трассасида йирик ЙТҲ юз берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Хабар қилинишича, автоҳалокат Иссиқ-Кўл туманининг Қизил-Ўрук қишлоғи ҳудудида юз берган.

«Микроавтобус ва енгил машина тўқнашиб кетган. Микроавтобусда ўзбекистонлик раққослар жамоаси бўлган. Енгил машинада эса беш нафар йўловчи бўлган. Олти нафар бола ва уч нафар катта ёшлилар жароҳат олган. Қурбонлар йўқ», — деб маълум қилди матбуот хизмати.

Ҳозирда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маҳаллий ИИБ патруль бошқармаси ходими Sputnik Қирғизистон мухбирига мазкур ЙТҲ ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Изоҳ билдириш