14386

(видео) Президент — Коллеждан бўшаган ўқитувчилар 100 фоиз иш билан таъминланади

Жамият 3 август 13:51 527

2 август куни бўлиб ўтган 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Мирзиёев мактабларда 10-синфлар очилиши сабабли коллежлардан бўшаган ўқитувчилар 100 фоиз иш билан таъминланишини таъкидлади ва  бу ҳақида тегишли кўрсатмалар  берди.

«Ҳамма билсин, коллеждан бўшаган ўқитувчининг барчасини 100 фоиз иш билан таъминлаймиз, 100 фоиз! Мактабга бормаса, бошқа жойга ишга оламиз. Ўқитувчиларни норози қилманглар, улар бизга керак», – деди давлат раҳбари.

Йиғилишда касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатаётган, дарс соатлари ҳажми камайган ҳар бир ўқитувчини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни янги ўқув йили бошлангунга қадар ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш юзасидан мутасадди шахсларга топшириқлар берилди.

Изоҳ билдириш