14367

Вазир Мажидов мактаблардаги мажбурий меҳнат ҳақидаги саволни эшитмасликка олди

Жамият 3 август 12:03 462

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазири Ином Мажидов халқаро-пресс клуб йиғилиши давомида журналист томонидан вилоятларда ўқув даргоҳлари ходимларининг қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиниши тўғрисидаги саволига жавоб беришдан қочди.

ОАВ ходими ўз саволини оғзаки айтиб эшиттиргач, клуб модератори ундан микрофонни олиб қўйишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда ўқувчилар пахта далалари ишларига жалб қилинмаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган эди.

Изоҳ билдириш