14113

Гулнора Каримованинг хориждаги ҳашаматли кўчмас мулклари рўйхати билан танишинг

Жамият 28 июль 22:45 1 123

Бош прокуратура Гулнора Каримова устидан очилган жиноят ишлари бўйича хабар берди.

Тергов материаллари бўйича ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд. 394,1 млн. АҚШ долл., 63,5 млн. евро, 27,1 млн. фунт ва 18,5 млн. франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган, шу жумладан:

Швейцарияда — 777,8 млн. АҚШ долл. миқдорида пул маблағлари ва Колони шаҳрида нархи 18,5 млн. франк бўлган кўчмас мулк (вилла);

Швецияда — 30 млн. АҚШ долл. миқдорида пул маблағлари;

Буюк Британияда — 4,2 млн. фунт миқдорида пул маблағлари, Лондон шаҳрида умумий нархи 22,9 млн. фунтлик уй-жойлар, квартиралар ва виллалар;

Франциянинг Париж шаҳрида — квартиралар ва «Шато де Грусси» қасри, Сантропе шаҳрида — вилла (умумий нархи 52,5 млн. евро);

Латвияда — 16,5 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари ва қимматли қоғозлар, Рига шаҳрида парк ҳудудидаги умумий нархи 9 млн. евро бўлган кўнгилочар марказ;

Ирландияда — 300 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари ва қимматли қоғозлар;

Мальта оролида — нархи 48,8 млн. АҚШ долл. бўлган самолёт;

Германияда — 2 млн. евро миқдоридаги пул маблағлари;

Испанияда — 82 минг АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари;

Россияда — 6 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари, умумий нархи 2 млн. АҚШ долл. бўлган Москва шаҳри «Камелот» турар жой комплексидаги «пентхаус», «Рублевка» массивидаги ҳашаматли турар жой ва 8 та квартира, Ялта шаҳридаги меҳмонхона комплекси, турар жой ва ер участкаси;

Гонконгда — 67 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари, «The Arch» осмонўпар биносида нархи 15 млн. АҚШ долл. бўлган «пентхаус»;

Бирлашган Араб Амирлигида — 32 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари, 31,5 млн. АҚШ долл. миқдоридаги олтин ва олтин сертификатлари, Дубай шаҳрида умумий нархи 67,4млн. АҚШ долл. бўлган «пентхаус», 2 та вилла ва 2 та меҳмонхона комплекслари аниқланган.

Ҳозирги кунда уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа активларини аниқлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш