14052

ОАВда тарқатиладиган ахборотларга ёш таснифи қўйилади

Жамият 28 июль 15:17 379

Эндиликда тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилади. Яъни маълум бир ахборотлар телевидение, интернет нашрлар ва бошқа ахборот каналлари орқали “0+”, “7+”, “12+”, “16+”, “18+” ёзувлари билан тарқатилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Депутатнинг қайд этишича, Қонунчилик палатасида «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳа болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси билан жамоатчиликни яқиндан таништириш ва уларнинг таклифларини олиш мақсадида жойларда мулоқотлар ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш