14027

Магистрант ва докторантлар моддий рағбатлантирилади

Жамият 28 июль 14:14 589

Ўзбекистонда илмий-тадқиқот билан шуғулланувчи докторант ва магистрантлар моддий рағбатлантирилади. Бу Ўзбекистон президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилди.

Қарорга мувофиқ, докторантлар, магистратура талабаларини корхона (муассаса)ларнинг муаммоли масалаларига бағишланган диссертация мавзулари устида ишлашини, шунингдек, тажриба-синовларни корхона (муассаса)ларда ўтказиш, амалиётга татбиқ этилган ишлар муаллифлари бўлган ҳамда ихтирочилик патентини қўлга киритган докторант ва магистрларни ўқитувчи лавозими бўйича ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 баробаригача корхона ва ташкилотлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, қарорда Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишига моддий шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларнинг ойлик стипендиясининг 50 фоизигача миқдорда моддий рағбатлантирилиши ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилишини, докторантура битирувчиларининг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларига ишга жойлашиши, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш учун базавий докторантуранинг 2-курсидан имтиёзли ипотека кредитини 25 йил муддатга ажратиш механизми жорий этилишини назарда тутган Ҳукумат қарорини қабул қилиш вазифаси топширилди.

Изоҳ билдириш