13922

Андижонда Ислом Каримов хотирасига эҳсон ошлари берилди (фото)

Жамият 27 июль 16:08 388

27 июль куни Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига эҳсон оши берилди.

Жойларда ўтказилган тадбирларга кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар таклиф этилди. Жумладан Андижон шаҳридаги “Тошкент премиум”  тантаналар саройи ҳамда Олтинкўл туманидаги “Қумбозор” чойхонасида ўтказилган тадбирларда эҳсон дастурхонига ош тортилишидан олдин қуръон тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг мустақил давлат қуриш ва унинг тараққиёти йўлида амалга оширган эзгу ишлари ёдга олинди.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон


Изоҳ билдириш