13866

Андижонда узунлиги 17 метрли шоурма тайёрланди

Жамият 26 июль 17:09 387

EVOS бренди билан машҳур тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи Андижон шаҳридаги филиалида узунлиги 17 метрли лаваш (шоурма) тайёрлади.

Бунинг учун 10 кило гўшт, 10 литр соус, 8 кило помидор, 6 кило бодринг ва бошқа керакли масаллиқлар сарфланди. Энг қизиғи, шоурма узунлиги 17,5 метрли бутун лавашдан тайёрланди.

Ушбу пишириқни тайёрлаш учун 35 нафар ошпаз тер тўкишди.

Уни тайёрлаш жараёнини кузатган меҳмонлар 17 метрли лавашни тотиб ҳам кўришди.

Изоҳ билдириш