13853

Мадамин Сафаров янги лавозимга тайинланди

Жамият 26 июль 16:25 1 028

«Ёшлар» телеканалининг янги директори этиб Мадамин Сафаров тайинланди. У илгари «Тошкент» телерадиоканали раҳбари бўлиб ишлаган.  Мадамин Сафаров 25 июлдан ўз вазифасига киришган. Ушбу маълумотни  ASR.UZ ходими «Тошкент» телерадиоканали билан  боғланганда телерадиоканал ходими тасдиқлади.

Бироз аввал Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ўз ихтиёри билан «Ёшлар» телерадиоканали директорлигидан кетгани ҳақида хабар қилган эдик. Маълум бўлишича, у энди телеканалда бош продюсер сифатида фаолиятини давом эттиради.

Изоҳ билдириш