13738

Самарқандда маҳалла раиси қотилликка қўл урди

Жамият | Ўзбекистон 25 июль 16:28 699

Самарқанд шаҳридаги «Дарғом» канали ёнидан номаълум эркак кишининг бошида жароҳатлари билан жасади топилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Суриштирув ишлари натижасида жасаднинг шахси аниқланди. Марҳум Ургут туманида яшаган К.Б бўлиб чиқди. Унга тегишли «NEXIA» русумли автомашина эса Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасидан эшиклари қулфланган ҳолда топилиб, кўздан кечириш жараёнида автомашинанинг баъзи жойларида қон доғлари борлиги аниқланди.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида марҳум К.Б. жазмани Л.Н.нинг уйига келиб, рашк оқибатида унга тан жароҳати етказганлиги, Л.Н. маҳалла раисига К.Б.ни тартибга чақириб қўйишни сўраганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, тунги соат ўнларда маҳалла раиси Л.Н.нинг уйига келиб, К.Б.ни ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, бошига болта билан уриб ўлдирган. Шундан сўнг Л.Н. ва маҳалла раиси жиноятни яшириш учун жасадни «Дарғом» каналига олиб бориб ташлайдилар.
Ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва Л.Н.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш