13698

Тошкентдаги Исроил элчихонасида террорчилик акти қурбонлари хотирланди

Жамият | Ўзбекистон 25 июль 13:26 311

Ўн уч йил муқаддам — 2004 йил 30 июл куни Тошкентдаги Исроил элчихонаси яқинида қўпорувчилик ҳаракати содир этилган. Худкуш-террорчи ҳужуми оқибатида элчихона хавфсизлик хизмати ходими Озод Саляхов ва МХХ офицери Вячеслав Макаровлар ҳалок бўлишган.

Тошкентдаги Исроил элчихонасида ҳар йили ҳалок бўлган қаҳрамонларни хотирлаш маросими ўтказилади. 2017 йил бу тадбир 25 июл куни бўлиб ўтди. Ўзбекистон ТИВ, дипломатик корпус, яҳудийлар жамоати ва Ўзбекистон жамоатчилик вакиллари қатнашган тадбир бир дақиқалик сукут сақлаш билан очилди.

Тадбирда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Кармела Шамир хоним нутқ сўзлади.
«2004 йилнинг 30 июл куни Озод Саляхов ва Слава Макаров Исроил Элчихонасини ҳимоя қила туриб, ўз ҳаётлари билан видолашдилар. Худди шу куннинг ўзида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси биноларига ҳужумлар уюштирилди.
Бугун биз ҳалок бўлганларни хотирасини ёд этиш, улар содиқ бўлган қадриятларга эҳтиром кўрсатиш учун тўпландик.
Биз ўз ишимизни давом эттиришимиз учун Сиз керагидан ортиқ нархни тўладингиз. Бизнинг фаолиятимиз давом этмоқда, мана шу иш туфайли халқларимиз ва мамлакатларимиз ўртасида инсонийлик ришталари янада жипслашмоқда.

Барчамизга яхши аёнки, бугунги кунда террор — глобал феноменга айланди. У тартибсизлик ва вайронагарлик уруғини сочиб, кўплаб ҳаётларга зомин бўлмоқда, у на дин на миллатни тан олади. Шу билан бир қаторда биз қадрлайдиган, эътиқод қиладиган қадриятлар ва ғояларни бузиб кўрсатади.

Бу феномен Ер шаридаги барча мамлакатларни — шарқ ва ғарб, шимол ва жанубга тегиб ўтмоқда. Биз барчамиз қўпорувчилик  ҳаракатлари оқибатида оғриқларни бошдан кечириб, ғазабни ҳис қиламиз.
Бундай таҳдидга жавобимиз битта бўлмоғи лозим — бутун дунёдаги ёш авлодни муносиб тарбия ва таълим бериш, инсон танловини ҳурмат қилиш, хилма-хилллик, бағрикенглик, зўравонликка қарши туриш, инсонийлик бош тамойилларига ишонч ва тинчлик ҳуқуқи сари интилмоғимиз лозим.
Буларнинг ҳаммаси эса тараққиёт ва равнақ ўрнига ажал ва вайронагарчиликка даъват қилаётган бошлиқларни топиб, уларнинг жазосини беришда уюшқоқлик ва якдиллик билан амалга оширадиган ҳаракатларимизда ўз аксини топиши керак.
Хотима ўрнида ҳалок бўлганлар оилаларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни изҳор қилмоқчиман.
Биз ҳеч қачон бу қурбонликларни ва сизнинг қалб жароҳатингизни унутмаймиз.
Раҳмат».
Тадбир якунида элчихона ва ҳалок бўлганлар оиласи номидан элчихонага кираверишда ўрнатилган ёдгорликка гулчамбар қўйилди.

Изоҳ билдириш