13583

Лукашенко Мирзиёевни юбилей билан табриклади

Дунё 24 июль 11:46 318

Белорусия Президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни таваллудининг 60 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақида Беларусия президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Беларусда Сизни тажрибали ва доно давлат раҳбари сифатида билишади. Сиз фуқароларнинг катта қўллаб-қувватловига эгасиз ва ватанингиз фаровонлигини таъминлаш, унинг иқтисодий қуввати, халқаро аренадаги нуфузи, жамиятдаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни кўрмоқдасиз», – дейилади  хабарда.

Лукашенко «Беларус ва Ўзбекистон миллий манфаатлари ўзаро мулоқотларни фаоллаштириш ва янада икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашув кучли анъаналари асосида кўп қиррали шерикликни чуқурлаштириш учун ёрдам беради,» -деган фикрда.

Изоҳ билдириш