13519

Афғонистонда “Толибон” раҳбарининг 23 ёшли ўғли ўзини-ўзи портлатиб юборди

Дунё 23 июль 22:43 450

Reuters агентлигининг маълумот беришича, Афғонистонда “Толибон” террорчилик ҳаракати раҳбари Мулла Хайбатулла Ахунзоданинг 23 ёшли ўғли Ҳафиз Ҳалид (асли исми Абдур Раҳмон) ўзини портлатиб юборган.

Агентликнинг хабарига кўра, Гилменд вилоятининг Лашкаргоҳ шаридаги Герешк аҳоли пункти яқинида «Толибон» ва ҳукумат қўшнлари орасида шиддатли жанглар бўлиб ўтган. Абдур Раҳмон портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилда Афғонистон аскарлари бўлган бинога келиб урилган.

Эслатиб ўтамиз, Хайбатулла Ахунзода 2016 йилнинг май ойида “Толибон”нинг собиқ раҳбари Ахтар Мансур Покистон чегарасида АҚШ учувчисиз аппарати зарбаси оқибатида йўқ қилинганидан кейин раҳбарият бошига келган эди.

Изоҳ билдириш