13373

(Видео) Саудия шаҳзодаси шармандали видео учун қирол буйруғи билан ҳибсга олинди

Дунё 21 июль 8:29 896

Al-Ekhbariya телеканали хабар беришича, Ар-Риёд полицияси Саудия Арабистони қироллик сулоласи шаҳзодасини қирол Салмон буйруғига биноан ҳибсга олди.

Илгарироқ унинг одамларга, хусусан аёлларга ҳужум қилгани тасвирланган видеолавҳа ва фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

«Қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд шаҳзода Сауд бин Абдул-Азиз бин Мусаидни зудлик билан ҳибсга олиш ҳақида фармон берди ва уни ҳамда шармандали видеолавҳаларда у билан бирга тасвирланган барчани қамашни буюрди», — деб маълум қилди телеканал.

РИА Новости нашрининг ёзишича,  Ар-Риёд полицияси шаҳзодани видеолавҳа пайдо бўлганидан бир оз ўтиб қўлга олди, унинг қўлга олиниш лавҳасини Eremnews портали жойлаштирган.

Изоҳ билдириш