11582

Путин ва Трамп учрашувига тайёргарлик бошланди

Дунё 30 июнь 16:54 390

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп учрашуви қандай шаклда ўтиши ҳозирча ноаниқ, бунга дипломатик каналлар бўйича тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар қилди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков

«Куни кеча дипломатик каналлар бўйича бу учрашувни ўтказиш вақти ва шакли бўйича келишувни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди», — деди Песков жума куни журналистларга.

Учрашув вақти ва шакли келишилганми, деган саволга Песков: «Ҳозирча бу деталлар аниқмас, улар дипломатик каналлар бўйича ҳал этилади», — дея жавоб берган.

«Шуни ёдингиздан чиқармаслигингизни сўраган бўлардим, аввал бошданоқ президентлар ҳар қанақасига Гамбургда учрашишлари, ҳақида айтганмиз, аммо учрашув формати ва вақти ҳақида ўйлаб кўриш қарори қабул қилинган», — деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер 7-8 июл кунлари Гамбург шаҳрида ўтказиладиган «Катта йигирматалик» саммитида Трамп кўплаб дунё етакчилари, жумладан, Путин билан ҳам, учрашувлар ўтказиши ҳақида журналистларни хабардор қилган эди.

Изоҳ билдириш