11238

Супермаркетда хотинини чавақлаган эр қўлга олинди

Дунё 27 июнь 15:52 878

24 июнь куни Мексиканинг Юкатан штати Мерида шаҳрида бир аёл савдо марказида юзлаб инсонлар кўз ўнгида собиқ турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилди.

Махаллий полиция берган маълумотга кўра, қотил қизни Plaza Fiesta супермаркети ичида бўйнига пичоқ тортган.

Маълум бўлишича, ажрашганига кўп вақт бўлмаган жуфтликнинг барча муаммоси эркак томонидан фарзандларига тўланадиган алимент пулидан келиб чиққан. Аёл собиқ эрига энди уни тинч қўйиши ва ўзига бошқа қаллиқ топганини айтган.

Бу сўзларни эшитиб, ғазаб отига минган эркак собиқ хотинини савдо марказигача кузатиб келади ва совуққонлик билан бўғзига пичоқ тортиб юборади.

Қотилликни амалга оширган жиноятчи қочишга уринади, аммо савдо маркази қўриқчилари томонидан ушланиб, хуқуқ-тартибот органларига топширилди.

Изоҳ билдириш