11234

Навальный қамоқхонадан шифохонага ўтказилди

Дунё 27 июнь 15:31 517

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, сиёсатчи Алексей Навальний маъмурий ҳибсдалик вақти тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди.

Эслатиб ўтамиз, Мухолифатчи С 12 июнь куни одамларни Москвадаги Тверская кўчасига чиқишга чақирган вақти, ўз уйи олдида ҳибсга олинган эди.

Шундан сўнг уни 30 суткага қамашди, аммо кейинроқ муддатни қисқартириш натижасида жазо 25 кун деб белгиланди.

Маълум бўлишича, Навалнийнинг иситмаси кўтарилиб кетган, шу сабабли мухолифатчи учун зудлик билан “тез ёрдам” чақирилган. Мазкур ахборотни унинг адвокати ҳам тасдиқлади. Ҳозирда мухолифатчининг иситмаси кўтарилиш сабаблари ва унинг аҳволи номаълумлигича қолмоқда.

Изоҳ билдириш