11132

Ёқутистон раҳбари мигрантларни ишга олмасликка чақирди

Дунё 27 июнь 9:05 366

Ёқутистон раҳбари Егор Борисов маҳаллий корхоналар раҳбарларига зарурат йўқ экан, мигрантларни ишга қабул қилмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда Борисовнинг шахсий сайтида хабар қилинган.

«Ўз ҳамюртларимга, хўжалий субъектлари раҳбарларига мурожаат қиляпман, шунга зарурат йўқ экан, арзон ишчи кучи кетидан қувиб, чет элликларни ишга таклиф қилманг», — деган у.

Борисовга кўра, иш берувчилар кўпдан-кўп ҳолларда мигрантлар билан меҳнат шарномасини имзоламайдилар, бу эса минтақада «иқтисодий, демографик ва юридик маънодаги муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда».

Ёқутистон ҳукумати тез орада чет эл фуқароларини ишга қабул қилишни таъқиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жорий қилишни режалаштирган.

«Мигрантлар — бизнинг халқларимиз тили, маданияти ва анъаналарини билмайдилар, оқибатда эса тушунмовчиликлар, амалдаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзага келмоқда», — деб таъкидлаган Ёқутистон раҳбари.

Жорий йилнинг март ойида Борисов Ёқутистондаги таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт соҳасидаги, савдо, кўчмас мулк операциялари, балиқчилик ва сабзавот етиштириш билан шуғулланувчи корхоналарга ҳатто патенти бўлса ҳам, чет элликларни ишга ёллашни таъқиқловчи фармонга имзо чеккан эди.

Изоҳ билдириш