11023

Қатар Араб давлатларининг талабларини бажаришдан бош тортди

Дунё 24 июнь 8:54 361

Қатар Араб давлатлари томонидан уларга тақдим қилинган талабларни рад этди ва уларни амалга ошириб бўлмаслигини такидлади.

Қатар ташқи ишлар вазири Мухаммад бен Абдуррахман Аль Тани ўз ватанига қўйилган санкцияларни «ноқонуний» ва мамлакат суверентетини бузувчи деб атади.

Қатар ташқи ишлар вазирлиги ушбу хужжатга расмий равишда жавоб қайтаришини ва уни Қувайт орқали Араб давлатларига тақдим қилишини маьлум қилган.

Араб давлатларининг талабларини эслатиб ўтамиз:
1. Эрон билан алоқаларни узиш
2. «Аль-Джазира» телеканалини фаолиятини тўхтатиш
3. Туркиядаги харбий базани ёпиш

Ушбу талабларни бажариш учун Қатарга 10 кун берилган.

Изоҳ билдириш