10837

Эмомали Раҳмоннинг қудаси аварияда ҳалок бўлди

Дунё 23 июнь 9:27 480

Тожикистон собиқ сув хўжалиги вазири ўринбосари Камолиддин Нуралиев фожиали тарзда вафот этди, деб хабар қилди Спутник нашри.

Хабарда айтилишича йўл-транспорт ҳодисаси мамлакат пойтахтидан етмиш километр нарида Нурек шаҳри яқинида юз берган. Эркак авария юз берган жойнинг ўзида ҳаётдан кўз юмган.

Камолиддин Нуралиев — Эмомали Раҳмоннинг куёви — Жамолиддин Нуралиевнинг отаси бўлади. Жамолиддин Нуралиев — мамлакат Миллий банки раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келмоқда.

Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти, дейилади нашр хабарида.

Изоҳ билдириш