10819

Россия икки давлат билан Сурияга ҳарбийларни юбориш бўйича музокара олиб бормоқда

Дунё 23 июнь 8:37 434

Россия Давлат Думаси мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Владимир Шаманов Россия Қирғизистон ва Қозоғистон билан Сурияга ҳарбий қисмлар йўллаш борасида музокаралар олиб бораётганини айтди. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда.

Илгарироқ Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин Россия томони Суриядаги деэскалация зоналарига Қирғизистон ва Қозоғистон ҳарбийларини йўллаш таклифини илгари сурганини хабар қилган эди. Шаманов мазкур ахборотни тасдиқлади.

«Музокаралар бормоқда, Россия ҳарбий полицияси вакиллари Сурияда тартибни сақлаш вазифаларини ҳал қилишда иштирок этиши масала кўриб чиқилмоқда, шунингдек, қозоғистонлик ва қирғизистонлик ҳамкасбларимизга берилган таклиф кўриб чиқилмоқда. Ният бор, музокара жараёни бошланди, аммо ҳали қарор қабул қилинмади», — деди Дума вакили.

Изоҳ билдириш