10726

ЕХҲТ раиси – мусулмон боғчаларини ёпиш керак

Дунё 22 июнь 13:44 414

Австрия ТИВ раҳбари ва Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси Себастьян Курцнинг фикрига кўра мамлакатда барча мусулмон боғчаларини ёпиш керак, чунки улар болаларни жамиятга қўшилишига халал бераётган экан, деб хабар бермоқда РИА Новости.

«Улар керак эмас. Мамлакатда мусулмон боғчалари бўлмаслиги керак», — деб жавоб берди Курц журналистларнинг  мусулмонларнинг мактабгача таълим муассасаларини ёпиш ҳақидаги саволига.

Курцнинг фикрига кўра, бундай болалар муассасалари маданий ҳамда тил ўрганиш жиҳатидан жамиятдан ажралиб қолган ва болаларнинг ижтимоий интеграциясига халал бермоқда.

Шунингдек, Австрия ТИВ раҳбари болаларни яхшироқ ўқитиш учун, немис тилидан дарс ўтадиган педагогларга бўлган талабни ҳам кучайтириш кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг бошида Австрия ҳукумати мигрантларни мамлакатга интеграция қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилди. Ушбу қонун жамоат жойларида юзини тўлиқ ёпиб турадиган кийим кийишни, мансабдор шахслар, судъя ва прокурорлар учун рўмол ўрашни ҳамда Қуръонни салафийча изоҳлашни таъқиқлайди. Ундан ташқари янги қонун барча мигрантлар учун мажбурий немис тилини ўрганиш талабини қўяди.

Тил ўрганишни истамаган мигрантлар эса, давлат кафотларлари ва ёрдамидан маҳрум бўлиши мумкин. Шунингдек, янги дастур мамлакат ғазнасига ҳар йили камига 100 млн Еврога тушиши хабар қилинмоқда.

Изоҳ билдириш