10607

Саудия Арабистони қироли меросхўр шаҳзодани ўзгартирди

Дунё 21 июнь 14:42 424

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ал Сауд меросхўр шаҳзодани ўзгартирди ва Муҳаммад бин Ноиф ўрнига ўз зурриёди 31 яшар монарх Муҳаммад бин Салмонни валиаҳд қилиб тайинлади, деб хабар қилди РИА Новости.

Саудия янгиликлар агентлиги бўлмиш SPA хабарига кўра, ҳукумат янги шаҳзодани тайинлаш учун алоҳида овоз бериш жараёнини ташкиллаштирган. Бундан ташқари, Муҳаммад бин Ноиф мамлакат ИИВ раҳбари лавозимидан маҳрум бўлган.

Қирол бу лавозимга шаҳзода Абдул-Азиз бин Сауд бин Ноифни тайинлаган. Муҳаммад бин Ноиф Салмон Саудия тахтини эгаллагач, 2015 йилда меросхўр шаҳзодага айланган. Ўшанда, қиролнинг ўғли, Мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода ўринбосари унвонини олган эди.

Изоҳ билдириш