10330

Европа иттифоқи Қримга қарши санкцияларни узайтирди

Дунё 19 июнь 13:29 311

Европа иттифоқи Қримга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақида РИА Новости ЕИ Кенгаши баёнотига асосан хабар берди.

«Кенгаш 2017 йилнинг 19 июнь куни Қрим ва Севастополнинг Россия томонидан ноқонуний қўшиб олинишига жавобан чеклов чораларини 2018 йилнинг 23 июнь кунига қадар узайтирди», – дейилади идора баёнотида.

Эслатиб ўттамиз, аввалроқ санкциялар муддати 19 июнь куни узайтирилиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқаганди.

Изоҳ билдириш