10322

Етти ёшли қизга Буюк Британия Фуқаролик мукофоти таъсис этилди

Дунё 19 июнь 12:11 338

Буюк Британиялик етти ёшли Элли Невилл хайрия йўли билан Утибуш госпитали учун 130 минг АҚШ долларини тўплашга муваффақ бўлди.

2005 йилда госпиталь шифокорлари қизалоқнинг қон саратони билан касалланган отасини жонини сақлаб қолишган эди.

Аввалига Элли Невилл акция ёрдамида 500 фунт тўплашни режалаштиради. У ўзи чизган Пембуршир графлигининг байроғини кимошди савдосига қўяди. Мазкур байроқ маҳаллий танловларнинг бирида ғолиб бўлишга улгурган эди.

Бугунга келиб, акция ёрдамида тахминан 130 минг АҚШ доллари йиғилди. Госпиталь ҳисобига тушган пулга, замонавий тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилган.

Кўрсатган ташаббуси ва амалга оширган акцияси учун, Элли Невиллга Буюк Британия Фуқаролик мукофоти таъсис этилди.

 
Изоҳ билдириш